Таниқли адиб, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Абдурашид Нурмуродов 1955 йили Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган. Низомий номидаги Давлат Педагогика университетининг филология факультетини тугатган. Унинг “Уруш бевалари”, “Туташ тақдирлар”, “Қонли йўргаклар”, “Болаликка отилган ўқ”, “Тазарру”, “Кровавая пелена”, “Қон ҳиди”, “Нурафшон ёғду” каби асарлари китобхонлар қалбидан жой олган. Заҳматкаш адиб айни пайтда янги асарлари устида ишламоқда. Азиз мухлислар! Ютуб каналимизга кирганда "Подписаться" тугмасини босиб қўйсангиз, ҳамма лавҳаларимизни кўриб мазза қиласиз. Сиз истаган видеолавҳаларни ёритиб боришга ҳаракат қиламиз. Тўлқин Эшбек, ЎзМУ Журналистика факультети доценти, филология фанлари номзоди, халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси