Asosiy Sayt Masofaviy o'qitish Tizimga kirish

Зарарли бўлмаган китоблар кўп, аммо заҳарлилари ҳам йўқ эмас!

Ер юзидаги энг қадимги китоб милоддан аввалги 3350 йилда ёзилган. Папирус қоғози ўрамига битилган бу китоб Фива шаҳри ибодатхоналаридан бирида топилган. Ҳозир бу ноёб китоб Париж Миллий кутубхонасида сақланади.   Бугунги кунда дунёдаги энг қиммат китоб эса Леонардо да Винчининг ойнали ҳарфлар ёрдамида қимматбаҳо қоғозга битилган "Лестер кодекси” ҳамда “Ердаги сув ва осмон ишлари” номли китобларидир. Уни Билл Гейтс 24 миллион долларга сотиб олган.   Дунёдаги энг катта китоб эса БАА пойтахти Абу-Дабида кўргазмага қўйилган “Бу Муҳаммад (с.а.в)” деб номланган китоб ҳисобланади. Ушбу китобнинг оғирлиги 1,5 тонна бўлиб, у 30 нафар олим ва 300 ишчининг меҳнат маҳсулидир. Бу китоб 4 йил давомида яратилган.   Дунёдаги энг кичик китоб сифатида Анискиннинг икки вариантда тайёрланган “Чапақай” ва “Алифбо” деб аталувчи китоблари тан олинди . Бу "Геннисс рекордлари китоби"га киритилган энг кичик китобдан 88 баробар кичик бўлиб, 0,07 га 0,09 мм.ни ташкил этади.   Дунёдаги энг хавфли китоб “Тени Стен ўлими” номли китобдир. Китоб Роберт Кедзи томонидан яратилган. Муаллифнинг таъкидлашича бу китобни варақлаш – ўлим. Чунки китоб варақлари маргимуш моддаси билан заҳарланган.                  
×