Ravshan

Ravshan

шбу китоб, яъни "Равшан " достони ўзбек ва туркман халқ оғзаки ижодига мансуб бўлиб минг йиллар давомида халқимиз бахшилари томонидан куйланиб  , халқимиз томонидан севиб тингланган.

"Равшан" достонининг ушбу нусхаси халқимизнинг машҳур бахшиси Эргаш Жуманбулбул ўғли (1872-1955) томонидан куйланган ва Ҳоди Зарифов (1905-1972) томонидан ёзиб олинган ва  нашрга тайёрланган.

"Равшан" достонида туркий халқларнинг азал-азалдан имон-эътиқод, ор-номус, ислом динининг ва соф муҳаббатнинг улуғланиши ёрқин рангларда акс эттирилган. Сиз достонни ўқиш давомида Равшаннинг бобоси- Гўрўғлининг невараларининг ўзаро турмуш қуриши учун қилган ҳаракатлари, Равшан Зулхуморни излаб сафарга чиқиши, Ширвон элидаги саргузаштлари, унинг Қорахон подшога асир тушиши, Равшаннинг иймон-эътиқодининг қанчалик кучлилигига, Ҳасанхоннинг ўғлини қутқаришга бориши, ака-ука калларнинг Ҳасанхонга ёрдам бериши ва охир-оқибат Зулхумор ва Равшаннинг ўзаро турмуш қуришига гувоҳ бўласиз.

Китоб ҳақида маълумотлар:

Чоп этилган нашриёти: "Янгиюл Полиграф Сервис"

Чоп этилган йили: 2019

Муқоваси: Қаттиқ

Бетлари сони: 208