Ё У Соатов

Ё У Соатов

Соатов Ёлқин Учқунович 1936 йилда Тошкент вилоятида туғилиб 1977 йилдан Тошкент политехника институтида иш бошлаган. 1991 йилдан 1996 йилгача Тошкент Архитектура қурилиш институтининг “Олий математика” кафедраси мудири бўлиб ишлаган. Профессор, техника фанлари номзоди Соатов Ё. У. раҳбарлигида 6 та докторлик ва 14 кандидатлик диссертацияси ҳимоя қилинган. Хаммаси бўлиб 286 та илмий ва услубий ҳамда илмий мақолалар чоп этган. Шундан 10 таси монография ва 5 таси дарслик.
1998 йилда “Устоз” жамғармасининг 1998 йилги “Йилнинг энг яхши дарслиги” учун ўтқазилган танловнинг совриндори бўлган. Устознинг ёрқин хотираси барчамизнинг қалбимизда мангу сақланиб қолади.