So`z latofati...

Erkin Vohidov

Janr

Badiiy adabiyotlar
152 bosma sahifalar 2014 Yil

So`z latofati


“Мардумлиғни мардум”га, яъни инсонликни кўз қорачиғига менгзаган Алишер Навоий, “ахтари бахтини ахтарган”, яъни бахт юлдузини қидирган Бобур Мирзо, “бахти қора ёзилган”, яъни толеи қора ранг-ла қорга ёзилган “ошиқи содиқ” Фузулий, ниҳоят, “она тилини қўйиб, хотин тилида гаплашган” Абдулла Қаҳҳор… ҳақидаги шарҳ ва суҳбатлардан “Сўз латофати” фақат илм луғати эмас, балки одоб ва ҳилм луғати эканини англадим. Ижодкорнинг, айниқса, умрини сўз санъатига фидо қилган шахснинг сўз ҳақидаги сўзлари ўлик танага руҳ киргандек жонли бўлар экан. Бундай китобларни қомус тарзида давом эттириш, сўзларнинг мабдаига, келиб чиқишига, кўки, яъни илдизига кўпроқ эътибор қаратиш, илмий асосни кучайтириш долзарб вазифалардандир. Ўйлаб қарасак, “Ғиёс ул-луғот”ни бир шахс — Ғиёсуддин Ромпурий, “Қомуси туркий”ни — Шамсуддин Сивосий, “Арабско-Русский словарь”ни Баранов тузган. Тасаввуф ва ирфоний сўзлар луғатлари ҳам муайян шахслар номи билан боғлиқ. Кўринадики, лаёқатли ва фидойи шахслар бутун бошли тадқиқот институтлари қиладиган хизматни адо этиши мумкин.