Farhod va Shirin...

Alisher Navoiy

Janr

Badiiy adabiyotlar
80 bosma sahifalar 2015 Yil

Farhod va Shirin


Алишер Навоий «Хамса»ни ва хусусан «Фарҳод ва Ширин»ни ёзишга киришар экан, ўз қаршисида Низомий ва Деҳлавий сингари ижод азаматлари турганини билар, бу тўғрида ўзига аниқ ҳисоб берар, улар кўтарилиб чиққан баландликка чиқиш ва уларга тенг асар яратиш осон эмаслигини жуда аниқ онглар эди: Эмас осон бу майдон ичра турмоқ, Низомий панжасига панжа урмоқ. Навоий Низомийни бир арслон сифатида тушунади ва арслонга баровар келмоқ учун уруш арслони бўлиш ва ҳеч бўлмаганда йўлбарс бўлиш кераклигини айтади: Керак шер олида ҳам шер жангги, Агар шер ўлмаса бори паланги