Qasoskor qashqirlar...

Isxoqjon Nishonov

Janr

Badiiy adabiyotlar
208 bosma sahifalar 2012 Yil

Qasoskor qashqirlar


Ҳамид ўйлаб-ўйлаб, ўғирликни ёлғиз ўзи амалга оширолмаслигига иқрор бўлди. Ҳовлида ўзидан ташқари Витя ва Володя исмли хизматкорлар ҳам туришарди. Уларнинг ётиб-турадиган кулбаси, овқатланадиган жойи Барон ётадиган хонанинг қарама-қарши томонидаги пастаккина уйча эди. Бу бинонинг қачон ва ким томонидан қурилганини ҳатто кекса лўлининг ўзи ҳам билмасди. Болалиги қийшайиб, сувоқлари кўчиб, томидаги шиферлари эскириб, қорайиб кетган мана шу кўримсизгина бинода ўтган. Лўли чол ёши улғайиб, қўлига пул тушгач, унинг рўпарасига ўзи учун янги уй қурдирди-ю, бироқ эскисини бузмади. Володя билан Витя пешоналарига шундай омонат кулба битганидан кўп шикоят қилишарди. «Ишқилиб ер силкинмасин-да, қаттиқроқ момақалдироқ гумбирламасин- да», деб бир бирларига шикоят ҳам қилиб қўйишарди. Афсуски, улар ўз норозиликларини хўжайинларига изҳор қилишолмасди. Уларнинг том босиб қолишидан ҳамиша қаттиқ ҳавотирга тушишаётганини Ҳамид сезарди. Гоҳида ошкора, гоҳида пинҳона шерикларини молхонадан фарқи қолмаган уйчада яшаётганларидан афсусланиб ҳам қўярди. Бароннинг уйда йўқлигида уччалалари дастурхон устида тўпланиб қолишарди. Володя билан Витя хўжайинлари томонидан тўланаётган иш ҳақининг камлигидан кўп бор нолишганини эшитган. «Барон уларнинг кўнглини оғритибдими, демак, улар менга шерик бўлиши мумкин», деб ўйларди.