Sabo va samandar...

Ulug`bek Hamdam

Janr

Badiiy adabiyotlar
368 bosma sahifalar 2011 Yil

Sabo va samandar


Муҳаббат! Севиб-севилмаган, камида чинакамига севмаган киши бу асардан завқ ололмайди. Шунчаки, севги ҳақида сал бўрттирилган чиройли асар, деб қўя қолади. Ўзлигини англаш йўлидаги ҳар бир инсонда камида бир марта кучли руҳий инқироз даври бўлади. (Кимсан Толстойда ҳам ёшлик, ҳам кексалик даврида бўлган.) Шунда саволлар туғилади: Мен кимман? Бу дунёга нима учун келдим? Ҳаётнинг маъноси нима? Қаердан келдим? Қаерга кетаман? Руҳ борми? Ўлгандан кейин руҳ яшайдими? У дунё борми? Чин дилдан, чин дилдан севган одамда бу саволлар пайдо бўлмайди. Унинг ҳаётдан маъноси бор, у бошқа маъно изламайди. Ким(лар)дир айтиши мумкин, фақат Оллоҳни севинглар деб. Лекин ҳар ҳолда Худо Момо Ҳаволарни фақат кўпайиш учун яратиб қўймагандир. Бир илоҳийлик инсон ва инсон ўртасидаги севгида ҳам бордир. Бу асар шундай илоҳий муҳаббат ҳақида. "Янги аср авлоди" НМИУ. 368 бет.