Jo`rayeva Saida

Jo`rayeva Saida

Қўлингиздаги китобда жаҳон фалсафасининг ХХ асргача яшаб ижод қилган мумтоз вакиллари ҳаёти ва қуйма фикрлари имкон даражасида жамланган. Мажмуа нафақат фалсафа ихлосмандлари, балки ўқувчиларнинг кенг оммаси учун ҳам тушунарли, фойдали ва қизиқарли бўлади деб умид қиламиз. Чунки мажмуадаги ибратли ҳаёт йўллари ҳақидаги маълумотлар ва пурмаъно фикрлар ўзини ўзи ислоҳ қилиш истагида бўлган, ҳақиқат­нинг ранг-баранг манзараларидан завқ олишга қодир ҳеч бир кимсани бефарқ қолдирмайди. Дунё тафаккур хазинасидан бир заррасига китоб жавонингиздан ва, албатта, қалбингиздан жой ажратиш қарорини қабул қилганлигингиз муборак бўлсин!