Tohir Malik

Tohir Malik

Тоҳир Малик (Ҳобилов Тоҳир Абдумаликович) 1946 йил 27 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ ёзувчиси (2000). Тошкент университетининг журналистика факультетини тамомлаган (1969). Биринчи йирик асари – “Ҳикмат афандининг ўлими” (1972). “Фалак”, “Аёвсиз илон”, “Алвидо болалик”, “Бир кеча, бир кўча”, “Девона”, “Жиноятнинг узун йўли”, “Заҳарли ғубор”, “Иблис девори”, “Келинлар дафтарига”, “Меҳмон туйғулар”, “Мурдалар гапирмайдилар”, “Нафс кишанлари”, “Номус”, “Одам ови”, “Озод инсон ҳақида қўшиқ ёхуд Мирзакалон Исмоилийнинг сўнгги нафаси”, “Падаркуш”, “Самум”, “Сомон йўли элчилари”, “Соҳилсиз денгиз”, “Сўнгги ўқ”, “Талваса”, “Танланган асарлар” (9 жилдлик), “Тилла каламуш ёхуд йўққулобод ҳангомалари”, “Тириклик суви”, “Тош қалбларга зинҳор назар солинмас”, “Ушланг ўғрини”, “Чорраҳада қолган одамлар”, “Шайтанат” (5 та китоб), “Қалдирғоч”, “Ҳаловат”, “Ҳалол нимаю ҳаром нима” каби китоблари нашр этилган.