Шеърнинг ëзилганига 50 йилдан ошди. Ëзилган оддий шеър энди. Ўқиб олаверасиз. Бошқа ҳеч қанақа гапи йўқ бу шеърнинг. Ҳофизлар 40-50 йилдан бери айтиб келаяпти. Ҳоди Тоқтошнинг “Муҳаббат ул эски нарса¸ ҳар бир қалб они ëнғорта” деган гапи бор. Одам боласи тирик бўлгандан кейин севади,севилади. Мен бу муҳаббат мавзуида кўп шеърлар ëзганман. Бу Муҳаббат туйғуси борки,шеър бор,адабиёт бор (Абдулла Орипов суҳбатларидан. 2012).