Talosh pallasi...

Abdulla Oripov

Janr

Badiiy adabiyotlar
104 bosma sahifalar 2007 Yil

Talosh pallasi


Бу дунё - маҳобатли курашлар дунёсидир. Азал-азалдан тун ва кун, эзгулик ва ёвузлик, нур ва зулматнинг муттасил жанг қилиб келиши ва бу жанг доимий давом этиши қадимий муқаддас битикларда ҳам уқтирилган. Бу курашнинг ғоят авжга чиққан онлари, хусусан табиатда кунботар чоғи - талош палласи дейилади. Бундай пайтда бутун борлиқ ваҳмкор, сирли сукунатга чўкади, шамол ҳам гўё овлоқ унгурларга бекиниб олади. Бундай лаҳзаларда ҳатто беморлардан ҳол сургани борилмайди, илоҳий оятлар ўқилмайди дейдилар. Лекин инсон ҳамиша умид билан яшайди, нурнинг, эзгуликнинг, адолатнинг тантанасига ишонади. Шоир талош палласининг бу зиддиятли фалсафасидан некбин хулосалар чиқаради: Тонгда қайтурман деб, умидга тулиб Фалак пучмоғига чекинар Қуёш. Энди маржон-маржон юлдузлар бўлиб Само яноғида ялтирайди ёш.