Janr

Badiiy adabiyotlar
105 bosma sahifalar 2007 Yil

Bahoriston


Бир пайтлар мўътазилийлар бошлаб берган ва салкам беш юз йил давомида мусулмон шарқини қизғин, гоҳида кескин ва аёвсиз фалсафий-ақидавий ва диний-мазҳабий баҳс-мунозаралар майдонига айлантирган масалалар мўғуллар истилоси даврига келиб илмий доираларни тарк этгандай бўлди. Аммо машъум даврнинг сиёсий-иқтисодий шароитидан келиб чиққан ушбу танаффус вақтинчалик эди. Зеро, Худонинг вужуди, зоти, сифатлари ва ваҳдати (бирлиги), Худонинг илми, унинг қудрат ва иродаси, қадим ва ҳадис (оламнинг қадимлиги ва яратилганлиги) масаласи, Қуръоннинг азалийлиги ёки яратилганлиги муаммоси, жабр ва ихтиёр масаласи… каби ўнлаб, балки юзлаб илмий