Adabiyotimiz faxri...

Abdulla Oripov

Janr

Badiiy adabiyotlar
328 bosma sahifalar 2007 Yil

Adabiyotimiz faxri


XX аср ўзбек адабиётининг улкан намояндаси бўлган Абдулла Қаҳҳор асарлари аллақачон халқимизнинг маънавий мулкига айланди. Адиб сиймоси уни таниган ва билганлар қалбидан жой олди. Шу боис Абдулла Қаҳҳор хусусида сўз кетса, адиб ҳақидаги хотиралар қайта жонланади, хотиралар тилга киради. Алоҳида таъкидлаш керакки, Абдулла Қаҳҳорнинг ўзини кўрмаган, аммо асарларини ўқиган китобхонларнинг ҳам, айниқса, адабиётшуносларнинг ҳам унга нисбатан меҳри ўзгача.